Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Эдди Хирн ҳам Аҳмадалиев - Иноуэ жанги шу йил ўтказилишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Британиялик таниқли промоутер Эдди Хирннинг айтишича, ушбу жанг шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши мумкин.

Бунинг учун иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлиб турган япониялик боксчи ҳам, WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳам 4 май тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомидаги ўз жангларида ғалаба қозонишлари талаб этилади. Иноуэ шу куни америкалик Рамон Карденасга қарши рингга кўтарилади. Ҳамюртимизнинг эса ҳозирча рақиби тасдиқланмаган.

"Биз Аҳмадалиев - Иноуэ жанги бўйича музокараларни деярли якунладик. Жангнинг сентябрь ойида ўтказилиши бўйича келишувга эришдик. Биз рози бўлган тақдирдагина Иноуэ - Карденас жанги мутлақ жаҳон чемпионлиги мақомида бўлади. Чунки, Наоя навбатдаги жангини Аҳмадалиевга қарши ўтказиши шарт. WBA унинг зиммасига ана шу мажбуриятни қўйган. Агар жангдан қочса, WBA чемпионлик камаридан маҳрум этилади. Биз япониялик боксчига шу ҳолатда ҳам имконият беряпмиз. Сентябрда Муроджонга қарши рингга чиқиш шарти эвазига Карденас билан жанг қилишига рухсат беряпмиз. Бу бўйича унинг промоутери Хонда билан ҳам келишиб олдик. Иноуэ - Аҳмадалиев жанги сентябрь ойида Японияда ўтказилади. Тез кунда жанг бўйича расман шартнома имзолаймиз", — дея Хирннинг сўзларини келтирмоқда BoxingScene.

Киритилди: 12:37, 31.03.2025.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.