Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Томас Мюллер "Бавария" раҳбариятидан ранжиди

Баҳо:
+ | -

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025нинг барча иштирокчилари сингари "Бавария" ҳам ноодатий шартномавий масалаларга дуч келмоқда. Асосий нуқталардан бири - шартномаси 30 июнда тугайдиган футболчилар билан боғлиқ вазият, турнир эса 13 июлгача давом этади.

Айни пайтда мюнхенликлар сафида шартномаси якунланаётган 4 нафар футболчи бор: дарвозабон Свен Ульрайх, ҳимоячи Эрик Дайер, ҳужумкор футболчи Лерой Сане ва клуб афсонаси Томас Мюллер. Турнирда иштирок этиш учун улар "мини-узайтириш" шартномаларини имзолашлари керак бўлади.

Мюллер билан боғлиқ вазият немис мухлисларида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. 35 ёшли фахрий ҳеч қачон бошқа клубда ўйнамаган ва унинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Мюллер шартномадаги вазият бўйича ўзининг ўзига хос ҳазил туйғусини сақлаб қолганига қарамай, журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, немис "Бавария" раҳбарияти шартномани узоқ муддатга узайтириш бўйича аниқ таклиф бермаганидан ҳафсаласи пир бўлган ва хафа бўлган.

У шу ҳафта клуб раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда. Аммо ҳозирча немис матбуотига кўра, "Бавария" Мюллерга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун фақат қисқа муддатли узайтиришни таклиф қилишга тайёр.

Мюллер бу мавсумда "Бавария" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:21, 31.03.2025.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.