Россия терма жамоасининг март ойидаги халқаро ўйинлардан сўнг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Валерий Карпин шогирдлари ўртоқлик ўйинларида Гренада ва Замбия терма жамоаларини бир хил 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бироқ бу Россия терма жамоасига ФИФА рейтингида 34-ўринни сақлаб қолишга ёрдам бермади. Россия терма жамоаси ҳозирда 1516,27 очкога эга бўлиб, 35-ўринни эгаллаб турибди.
Айтиш жоизки, россияликларнинг ўрнини Польша термаси эгаллади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ФИФА рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди.