УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал дастлабки ўйинида Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди. Микель Артета шогирдлари "қироллик клуби"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 3:0.
Ортда қолган учрашувда жарима зарбаларидан киритилган энг чиройли иккита голни "канонирлар" ярим ҳимоячиси Деклан Райс киритди. Қайд этиш жоиз, инглизнинг Тибо Куртуа дарвозасига йўллаган иккинчи зарбасини дарвозабон қайтариши учун уч фоизлик имконият бор эди.
"Реал" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 16 апрелга белгиланган.













