Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Шомуродов Рим дербисида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

А Сериянинг 31-туридаги “Ювентус”га қарши кечган баҳсда Шомуродов “Рома”ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди (1:1). Шу боис ўзбекистонлик футболчи “Лацио”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Il Massagero нашри хабар бермоқда.

Йил бошида “Рома”ни тарк этишга яқин турган Элдор Шомуродов жамоадаги мавқейини мустаҳкамлашда давом этмоқда. “Ювентус” дарвозасига киритилган гол унинг ўзига бўлган ишончини яна бир бор оширди. Ўзбек ҳужумчиси сўнгги пайтларда захирадан майдонга тушиб, муҳим баҳсларда фойдали ўйин кўрсатмоқда, деб хабар берилади манбада.

Рим дербиси арафасида тажрибали мутахассис Клаудио Ранери таркибда ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Roma Press нашри хабарига кўра, Шомуродов ва Довбик ҳужум чизиғида бирга ҳаракат қилиши мумкин. Шунингдек, Салемакерс ҳам асосий таркибдан жой олиши айтилмоқда.

Шомуродов учун бу баҳс ўзини исботлаш, Римдаги обрўсини ошириш ва асосий ҳужумчига айланиш учун навбатдаги имконият бўлиши мумкин, дейилади Roma Press берган хабарда.

Маълумот учун, “Лацио” — “Рома” ўртасидаги баҳс 13 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:35, 11.04.2025.
Ўқилди: 1285 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.