"Фиорентина" "Наполи"дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Майкл Фолоруншони сотиб олиш вариантидан унумли фойдаланмоқчи.
27 ёшли ярим ҳимоячи қишда "Фиорентина"га ўтганди. Клублар ўртасидаги ижара шартномасида футболчининг тўлиқ трансфери варианти мавжуд. Фолоруншонинг товон пули 8 миллион евро бўлиб, 1 миллион евро бонуслар ҳам киритилган.
Майкл жорий мавсумда 19 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.













