Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Суперлига. "Динамо" – "Сўғдиёна": Самарқандда дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Самарқанддаги 5-тур доирасидаги марказий учрашувдан “Динамо” ва “Сўғдиёна” жамоалари бир очкодан олишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Динамо" устунликни қўлга олди. 16-дақиқада Анваржон қанотдан кириб бориб тўпни Мираҳмадовга етказди, бироқ унинг зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтарди. Марко Станоевич бир неча бор олис масофадан хавфли зарбалар йўллади, бирида бурчакдан дарвозани нишонга олди.

Ниҳоят, 25-дақиқада “Динамо” ўз устунлигини голга айлантирди. Журани Феррейра чиройли зарба билан ҳисобни очди. Бу голдан сўнг стадиондаги муҳит янада жўшди.

Шу билан бирга, 28-дақиқада ҳакам ВАР орқали пеналти ҳолатини кўриб чиқди. ВАР тўп Жаҳонгир Ўрозовнинг қўлига теккан ёки йўқлигини текширди, аммо пеналти белгиланмади.

Шунга қарамай, “Сўғдиёна” биринчи бўлимнинг ўзида жавоб қайтарди. 39-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни тенглаштирди ва “Динамо” жорий мавсумда илк марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди. 58-дақиқада Равшан Ягудин ажойиб сейв амалга оширди. “Динамо” сардори Станоевич ҳамда захирадан тушган футболчилар — Фрайдей, Майкон, Қодирқулов ва Халилов жаома ўйинини кучайтирди. Аммо голлар қайд этилмади.

64-дақиқада меҳмонлар гол урди, аммо офсайд сабабли инобатга олинмади. Учрашув сўнгида ҳам ҳарорат юқори бўлди, аммо ҳисоб ўзгармади.

"Динамо" жамоаси 5-турдан сўнг 9 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда боряпти. "Сўғдиёна" эса 4 очко билан 11-ўринда қолди.

Суперлига, 5-тур
"Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1
12 апрель, 2025 йил  
“Динамо” стадиони, Самарқанд  
Голлар: 25’ — Журани Феррейра (1:0), 39’ — Жавоҳир Қаҳрамонов (1:1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:47, 12.04.2025.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz