Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Суперлига. «Бунёдкор» ўз майдонида очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган 5-тур беллашувида ҳисоб очилмади. «Бунёдкор» ўз майдонида бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши ўйинда муҳим 2 очко йўқотди.

"Бунёдкор" тўпни кўпроқ назорат қилган ва ташаббус кўпроқ уларда бўлганига қарамай, муҳим ютуққа эришолмади.

Ўйин фаол руҳда бошланди. 10-дақиқалар атрофида Мартин бир неча марта узоқ масофадан зарбалар йўллади, бироқ улар ноаниқ бўлди. Унинг кейинги ҳаракатларида ҳам тўпни дарвозага аниқ йўналтириш муваффақиятсиз тугади. Биринчи тайм 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” янада фаол ҳаракат қилди. Жамоа мураббийи бир нечта алмашинувлар билан ўйинга янги куч бағишлашга уринди: Музаффар Олмжонов, Азизбек Омонов, Темурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар майдонга туширилди. Абдухолиқов бош билан йўллаган зарба устунга тегди — бу, албатта, энг хавфли вазиятлардан бири бўлди.

Бундан ташқари, Омонов ва Нажмиддин ҳам зарбалар йўллади, аммо улар ҳам самара бермади. Эътиборли жиҳат шундаки, 80-дақиқадан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдондан четлатилди — бу эса “Бунёдкор”нинг сўнгги дақиқалардаги ҳужумларининг сустлашишига олиб келди.

Қўшимча қилинган 7 дақиқада ҳам натижа ўзгармади ва жамоалар очколарни бўлиб олишди.

"Бунёдкор" 11 очко билан вақтинчалик бўлса-да яққол пешқадамга айланган бўлса, "Қизилқум" 4 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.

Суперлига, 5-тур
"Бунёдкор" – "Қизилқум" 0:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:57, 12.04.2025.
Ўқилди: 898 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик