Кириш Регистрация

Тудор "Ювентус" учун омадли келди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Игор Тудор даврида ютқазмаяпти.

Бугун Турин клуби А Серия 32-турида "Лечче"ни мағлуб этди - 2:1.

Аввалроқ, хорватиялик мутахассис қўл остидаги "бьянконерилар" "Женоа" устидан ғалаба қозониб (1:0), "Рома" билан дуранг ўйнашганди (1:1).

"Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди ва очколари сонини 59 тага етказди. Эртага туринликларнинг рақиблари ўз ўйинларини ўтказишади: 58 очко тўплаган "Аталанта" 57 очкога эга "Болонья" билан, "Лацио" (55) эса "Рома" (53) билан куч синашади.

Киритилди: 02:10, 13.04.2025.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.