Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Индзаги "Интер" қандай қилиб ЕЧЛ ярим финалига чиқиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг "Бавария"га қарши жавоб ўйинида жамоасидан нималар талаб этилишини айтиб ўтди.

Биринчи учрашув Мюнхенда "нерадзуррилар"нинг ғалабаси билан якунланганди - 2:1. Қарама-қаршилик тақдири 16 апрель куни Миланда ҳал бўлади.

"Биз дунёдаги энг юқори маошга эга бўлган жуда кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсатдик. Жавоб ўйинида зўр ўйнашимизга тўғри келади - фақат шу йўл билан ярим финалга чиқишимиз мумкин. Ўйинга ўз кучимизга ишонч билан ёндашамиз. Мюнхендагидек тезкор, тажовузкор ва тартибли ҳаракат қилиш керак," - деди Индзаги А Серияда "Кальяри"га қарши ўйиндан сўнг (3:1) DAZN'га берган интервьюсида.

Киритилди: 04:26, 13.04.2025.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.