"Барселона" сардори Марк-Андре тер Штеген 17 ёшли жамоадоши Ламин Ямалга берган маслаҳатлари ҳақида гапирди.
"Ламин учун жуда хурсандман. Умид қиламанки, у бу вақтдан завқланмоқда. Мен ҳар доим унга камтар бўлишни, ишлашда давом этишни ва жамоанинг қадр-қимматини тан олишни маслаҳат бераман, чунки бу жамоани ҳақиқатан ҳам ҳурмат қилиш керак," - дея тер Штегеннинг сўзларини келтиради Barca Universal.