Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

ЎФАда бир қатор ҳакамларнинг спорт мусобақалари натижаларига таъсир ўтказишга алоқадорлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг 2025 йилнинг 9 январида юборган 01/10-сонли хатига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Азиз Асимов, Раҳим Каримов, Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровларнинг спорт мусобақалари натижаларига таъсир ўтказишга алоқадорлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

ЎФА Этика қўмитасига тақдим этилган ҳужжатларга асосланиб, қўмита томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази собиқ ҳакамлари Азиз Асимов ва Раҳим Каримовлар фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун ўз аризаларига кўра ҳакамлик фаолияти тугатилгани, шунгиндек, фаолиятида техник хатоларга йўл қўйган ҳакамлар Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров эса ҳакамлик фаолиятидан маълум муддатга четлаштирилганлиги аниқланди.

ЎФА Махсус инспекцияси томонидан номлари юқорида келтирилган ҳакамлар билан профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда улар ўз фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликларини тўлиқ тушуниб етганлар. Шунингдек, келгусида юзага келиши мумкин бўлган бу каби ҳолатларни олдини олиши бўйича барча имкониятларини ишга солишини билдириб ўтганлар.

Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровларга нисбатан вақтинчалик Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан Суперлига, Пролига, Биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги каби мусобақаларда фаолият олиб боришга нисбатан қўлланилган чекловлар (четлатишлар) муддати тугаганлиги боис, уларнинг ҳакамлик фаолиятини қайта тикланиши таъминланиши бўйича қарор чиқарилди.

Киритилди: 16:30, 14.04.2025.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz