"Челси" Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.
Лондон клуби вакиллари ҳужумчи билан яна боғланиб, ҳамкорликни муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда журналист Руди Галетти. "Кўклар" раҳбарияти футболчига у ҳамон трансфер мақсадлари қаторидан жой олганини билдириб қўйди. Шу билан бирга, манбанинг ёзишича, "Челси" учун "Наполи"дан ("Галатасарой"дан ижарага олинган) Виктор Осимхен номзоди аввалгидек муҳим эмас.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Виктор Дьёкерешнинг нархи 75 млн еврога тенг. 26 ёшли швециялик футболчи жорий мавсум "Спортинг" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.