Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Де Хеа яна гранд клуб дарвозасини қўриқлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Микеле Ди Грегорионинг шартномасини сотиб олишдан бош тортган тақдирда "Фиорентина" дарвозабони Давид де Хеа номзодини кўриб чиқиши мумкин, деб хабар беради SportMediaset.

Туринликлар ўтган йили "Монца"нинг 27 ёшли италиялик дарвозабони Микеле Ди Грегориони 4,5 миллион еврога ижарага олган эди.

Шунингдек, келишувда муайян спорт мақсадларига эришиш шарти билан ўйинчининг шартномасини сотиб олиш мажбурияти кўзда тутилган.

Агар шундай бўлса, "Ювентус" футболчининг трансфери учун уч молиявий йил давомида 13,5 млн евро тўлайди, аммо бу сумма маълум шартлар билан яна 2 млн еврога ошиши мумкин.

Манбага кўра, Турин клуби Ди Грегорионинг шартномасини сотиб олишдан бош тортса, унга нисбатан тажрибалироқ дарвозабон қидириши мумкин.

Эҳтимолий номзодлар орасида "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилаётган Давид Де Хеа номи тилга олинмоқда.

Киритилди: 18:20, 17.04.2025.
Ўқилди: 2307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик