Кириш Регистрация

"Арсенал" ва "Манчестер Сити" "Лион" юлдузи учун курашади

Баҳо:
+ | -

Райан Шеркининг истеъдоди Европада эътибордан четда қолмади ва "Арсенал," "Манчестер Сити" каби клублар унинг номини кейинги трансфер ойнасида жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритиб улгурди.

Майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида нозик техника ва хавф туғдириш қобилиятига эга бўлган Шерки "Лион"нинг бу мавсумда яна рақобатбардош бўлишида асосий омиллардан бирига айланди. Унинг ривожланиши аниқ ва бу турли клубларда қизиқиш уйғотди ва шу нуқтаи назардан Англия унинг кейинги манзили бўлиши мумкин.

Манчестерда унинг ҳаракатларига жуда юқори баҳо беришаётган бўлса-да, барчаси "Арсенал"да футболчи трансфери учун энг яхши имконият борлигини кўрсатмоқда. "Канонирлар" аллақачон унинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатган ва французни таркибнинг ҳужумкор салоҳиятини кенгайтириш учун идеал кучайтирувчи сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли вингер жорий мавсум "Лион" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда 12 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:18, 18.04.2025.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик