Собиқ француз футболчиси Бенуа Коэ "ПСЖ"нинг ЕЧЛ ярим финалига чиқишига муносабат билдирди ва бу турнирда у Луис Энрикега ишонади.
"Уни кўп танқид қилишди, лекин аслида у клуб тараққиётига сабабчи. Луис Энрике муҳим, у муҳитни бузувчи ўйинчиларни ҳайдади ва уларнинг ўрнига ёшларни олиб келди.
Бу мураббий ҳақиқий энергия катализатори. У жуда муҳим футболчи Кварацхелияни ҳам клубга ўтишга кўндира олди", - дейди Коэ.













