Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Жароҳатдан қайтган Данило учун илк ўйин муваффақиятли чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўтган ёзда бразилиялик ҳимоячи Данило кўп йиллик фаолиятидан сўнг Туриннинг "Ювентус" жамоасини тарк этишга қарор қилди - у ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Тьяго Моттанинг режаларига кирмади.

Данило Бразилияга қайтди ва иккита турнирда ғалаба қозониб, "Фламенго" билан бир қатор муваффақиятларга эришди.

Тўғри, февраль ойида у жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бироқ қайтганидан кейин Данило гол урди ва "Фламенго" "Жувентуд"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу гол унинг клуб учун биринчи голи бўлди. Шунингдек, Данило ушбу учрашувда Бразилия чемпионати рекордини ўрнатгани ҳам қизиқ - 33 ёшли футболчи бир ўйинда 100 дан ортиқ узатмани амалга оширди.

Бу Бразилия чемпионатининг янги рекордидир.

Киритилди: 09:13, 19.04.2025.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик