Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Луи Саа Роналдуни "Манчестер Сити"га ўтмасликка чақирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луи Саа Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Менимча, бунинг маъноси йўқ. "Манчестер Сити" либосидаги Роналду ҳақида ўйлаш оғриқли. Лекин Роналдуга ҳам бу керак эмас, деб ўйлайман. "Манчестер Сити"га ўтиш нима учун керак? Бу қандай янги турнир? Мен уни ҳурмат қилмайман. Бу турнир, менимча, мутлақо керак эмас.

Улар Суперлига билан қандай курашганини ҳисобга олсак, бу ғалати. Мен буни тушунмаяпман. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун Роналдунинг у ерга ўтиши мен учун маънога эга эмас, чунки бу турнир бунга арзимайди", - деди Саа.

32 жамоа иштирокидаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати июн-июл ойларида АҚШда бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:43, 23.04.2025.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик