"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Родригонинг голсиз серияси ҳақидаги саволга жавоб берди.
Бразилиялик футболчи шу кунгача сўнгги голини 4-март куни, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Атлетико”га қарши урди.
"Родриго узоқ вақтдан бери гол ура олмаяпти? Муҳим ўйинларда кўп гол урди. Мен унга тўлиқ ишонаман", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Умуман олганда, Родриго ушбу мавсумда 49 та ўйинда 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.













