Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Самолёт олганда ҳам оёқларинг ердан узилиши керакмас” – Равшан Эрматов Осиё чемпиони бўлган терма жамоа футболчилари билан учрашди

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 17 ёшлилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган ўсмирлар терма жамоаси мураббий ва футболчилари ҳамда ота-оналар билан учрашди.

Равшан Эрматов футболчиларга аввалги даврда натижа кўрсатган футболчиларни эслатиб, ҳозир юлдузлик касалига дучор бўлмаслигини таъкидлади.

“Бир илтимосим бор сизлардан. Тарих бор, аввал ўйнаган футболчилар бор, авваллари мана шундай мусобақаларда иштирок этилганининг тажрибаси ҳам бор. Жаҳон чемпионатига чиқиб, унда муваффақиятли қатнашиб, машиналар берилган ўша вақтда ҳам. Ўша вақтда машиналарни ҳайдаб, ҳар хил ўртоқлар пайдо бўлиб, машғулотлар қолиб кетган. Машҳурликка ўртоқ бўлмайди. Шунинг учун бундай ўртоқларни ёнингларда юрган бўлса ҳайданглар. Бизнинг вақтимиз йўқ қаерлагадир зиёфатларга боришга. Спортчи бундай бўлмайди. Бир нарсага эришиш учун бошқа нарсани қурбон қилиш керак. Вақт тез ўтади, унинг қадрини билишимиз керак. Вақтнинг бир дақиқасини ҳам бекор ўтказмаслигимиз керак”, – дейди Равшан Эрматов.

ЎФА биринчи вице-президенти фақат тайёргарлик қилиш орқали кейинги натижаларни яхши қилиш мумкинлигини таъкидлади.

“Катта-катта футболчилар бўлиб, самолётинглар бўлсин, лекин самолёт олганда ҳам оёқларинг ердан узилиши керакмас. Ҳеч қачон манманликка берилиш керакмас. Ҳар доим оддий бўлиш керак. Шундагина Худо ҳам йўлингларни очади. Оғир-босиқлик билан, мураббийинглар берган тактика билан, берган кўрсатмалар билан иш қилсак, ҳеч қачон адашмаймиз. Руҳан кучли эканликларингни майдонда кўрсатдинглар, шу руҳ билан кейинги мусобақага ҳам тайёргарлик кўрсанглар ҳеч ким ҳалақит қилолмайди”, – дея қўшимча қилган Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. Таъкидлаш керакки, Исломбек Исмоилов жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи таймнинг охирида қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилган эди. Аммо якунда жамоа ирода кўрсатиб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:11, 24.04.2025.
Ўқилди: 2685 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.