"Барселона" дарвозабони Войцех Шесни "Арсенал"да Эмилиано Мартинес билан кийиниш хонасини қандай бўлишгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мартинес жуда ёш, ҳиссиётларга бой эди. У ижарага кетди ва ишлари унчалик юришмади, у захира ўриндиғида ўтирарди ва бу уни хафа қиларди. У барчасига мослашиб олгач, бугун биз кўраётган дарвозабонга айланди," - дея Шеснининг сўзларини келтиради Barca Universal.
Айни пайтда 32 ёшли Мартинес "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсумда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 58 та гол ўтказиб юборди ва 12 марта ўз дарвозасини дахлсиз қолдиришга муваффақ бўлди.













