"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг клуб унга янги меҳнат шартномасини таклиф қилмаганига муносабати ҳақида сўрашди.
Бельгиялик футболчининг айтишича, у "шаҳарликлар"нинг бундай қароридан ҳайратда қолган.
"Бундай қарорга келиш сабабини аввал ҳам тушунтирганман," - дея қисқа жавоб берди испаниялик мутахассис матбуот анжумани давомида.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.













