Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Массимо Амброзини Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг дастлабки ўйинида "Интер"нинг "Барселона" билан дуранг ўйнагани (3:3) ҳақида фикр билдирди.
"Интер" биринчи бўлимдагидан кўра яхшироқ ҳимоялана бошлади ва стандарт вазиятлардан фойдаланган ҳолда ҳужумларидан ҳам воз кечмади. "Қора-кўклар" иккинчи бўлимда Ямалнинг эркин ҳаракатларини чеклашга муваффақ бўлди. Якуний натижа фақат саволларни қолдиради - жавоб ўйини ҳам шунга ўхшаш бўлади," - дея Амброзини сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.













