Андреас Кристенсен "Барселона" сафида ўтган йилнинг августидан буён илк бор майдонга тушди.
Каталонияликлар Чемпионлар Лигаси ярим финалининг 1-ўйинида "Интер" билан дуранг ўйнади (3:3). Ҳимоячи ўйиннинг 83-дақиқасида Пау Кубарси ўрнига майдонга тушди.
Дастлаб даниялик Ахиллес пайидан олган жароҳати туфайли беш ой давомида тикланди. Кейин у машғулот пайтида мушак жароҳати олди ва кейинчалик унинг такрорланишига дуч келди.
Даниялик футболчи сўнгги марта 2024 йилнинг ёзида - 18 август куни Ла Лигада "Валенсия"га (2:1) қарши ўйнаган эди.













