Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон ва Бразилия: «Иккимизнинг ўртамизда...»

Баҳо:
+2 | -

Шоирларнинг футбол ўйнаши ҳақида эшитганмиз. Лекин футболчиларнинг шеър ўқиши тўғрисида...

Бир ҳафта мобайнида ўзбек футболи ичида ва атрофида рўй берган шовқин-суронлар ахборот гумбазини ёриб юборгудек бўлди. Газета-журналлар, интернет сайтлари мисоли қизиган тандир. Уларнинг «бағри»дан энг сўнгги янгиликларни қайноқ кулчадай узиб турибмиз. Минбар журналистларники.

Ўйлаб қолдим: агар шу «минбар»да ШОИРЛАР бўлганида, ўша бир ҳафталик «тарихий» воқеалар ҳақида қандай ёзган бўлар эдилар? Шоирлар?

...Китоб варақлашга тушдим. Қўлимда ўзбек шеърияти намояндаларининг турли йилларда чоп этилган тўпламлари. Во ажаб, футболимиз, унинг қиёфаси ва тақдирига бағишланган ажойиб шеърлар саҳифалар ичидан «мана мен!» деб садо бериб турибди. Ишонмайсизми? Келинг, айрим мисраларни сизга ҳам илинай...

ЎЗБЕКИСТОНДАН ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА:
«Мен қоя эканман, сен эса дарё,
Менга бир урилдинг, кетдинг илгари...»
(Миразиз Аъзам)

КОРЕЙС ФУТБОЛЧИЛАРИГА:
«Сен бўшлиққа тикиб кўзингни,
Шивирладинг оҳиста, карахт:
«Тушларимда кўрдим мен сени,
Эсда қолди кўзларинг фақат...»
(Хуршид Даврон)

ҲАКАМ ТОЖО МИНОРУ:
«Тонгда ҳуштак чалгандим
Чиқиб шувоқ бошига,
Маъқул бўпти овулнинг
Каттасига, ёшига...»
(Турсунбой Адашбоев, «Тонгда» шеъри)

«ОЛТИН БОШ» СОҲИБИ АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВ:
«Дилимнинг рангини гул билса бўлди,
Менинг кимлигимни эл билса бўлди...»
(Омомн Матжон)

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВГА:
«Не бир зотлар умрин тикиб
Кезади кўк бағрини,
Сиз бўлсангиз кўролмайсиз
Бурнингиздан нарини...»
(Абдулла Орипов, «Тарбия» шеъри)

ЎФФ НИНГ ЯПОН ҲАКАМЛАРИГА МУРОЖААТИ:
«Ғаним бўлолмасмиз иккимиз сира,
Дўст ҳам бўлолмасмиз балки ҳеч қачон.
Балки эмасдирсан сен ҳам бокира,
Балки эмасдирман мен ҳам покдомон...»
(Абдулла Орипов)

«ЖИЧЧА»ЧИ АМАКИ ТОҲИР КАПАДЗЕНИНГ ЎҒЛИ ТЕМУРГА ДЕГАНИ:
«Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди...»
(Ҳамид Ғулом)

СПОРТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ:
«Кундуз юриб ёздим, тун туриб ёздим,
Ёзганда кўксимга тиғ уриб ёздим.
Дардларимга қалам кор қилмай қолгач,
Қаламни қонимга ботириб ёздим...»
(Ҳалима Худойбердиева, «Даъват» шеъри)

ЎЗБЕКИСТОНДАН БРАЗИЛИЯГА:
«Иккимизнинг ўртамизда
Йўл, дилоро, бир қадам,
Шунчалар мушкулми қўймоқ
Сенга, зебо, бир қадам...»
(Эркин Воҳидов, «Бир қадам» шеъри)

ЎЗБЕКИСТОН-ҚАТАР ЎЙИНИ АЛОҲИДА НАЗОРАТ ОСТИГА ОЛИНИШИНИ СЎРАБ ФИФА ГА ХАТ ЁЗГАН ЭРОНЛИКЛАРГА:
«Кўзингни тиқма, бу менинг бошпанам,
Пойгакдан мўлтайма, асло қўймайман.
Юрак деб аталган қизил офтобдан
Ўзим қон ичгайман, сенга қуймайман...»
(Абдували Қутбиддин)

ҚАТАРГА:
«Майли-да, кимгадир
Ёқса, ёқмаса,
Уларга қўшилиб
Йиғлашармидик.
Биз бахтли бўламиз
Худо хоҳласа,
Худо хоҳламаса
Учрашармидик!..»
(Муҳаммад Юсуф).

Иброҳим Жўра

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:04, 17.06.2013.
Ўқилди: 13298 марта.
Фикрлар: 103 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.