Александр Серлот тўрт дақиқа ичида учта гол урди.
"Атлетико" ҳужумчиси Ла Лиганинг 35-турида собиқ жамоаси "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.
Норвегиялик футболчи 7-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 10-дақиқада яна бир бор гол урди, 11-дақиқада эса ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бу Ла Лига тарихдаги энг тезкор хет-трик - ҳужумчи ўйин бошланганидан бери атиги 10 дақиқа 46 сония вақт сарфлади.
Умумий ҳисобда Сёрлот жорий йилги Испания чемпионатида 33 ўйинда 17 та гол урган.













