Кириш Регистрация

Чемпионлар лигаси ёки Европа лигаси: УЕФА «Челси»га танлов имкониятини бериши мумкин

Баҳо:
+3 | -

«Челси» келаси мавсумда Европанинг қайси мусобақасида иштирок этишни танлаш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин, деб хабар бермоқда ESPN.

Агар лондонликлар Англия Премьер-лигасида Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берадиган ўринни эгаллаб, шу билан бирга Конференциялар Лигаси финалида «Бетис»ни мағлуб этса, УЕФА клубга танлаш ҳуқуқини беради. Чунки Конференциялар Лигасидаги ғалаба жамоага келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этиш кафолатини беради. Бундай ҳолатда, «Челси» келаси мавсумда Чемпионлар Лигаси ёки Европа Лигаси ўртасида танлов қилиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, бу қоида аввалроқ рейтингда паст ўринларда турган чемпионатлар жамоалари учун жорий этилган. Улар Конференциялар Лигасида ғалаба қозониб, маҳаллий чемпионатда ҳам ғолиб чиқишлари мумкин. Агар бундай клуб Чемпионлар Лигаси саралашидан ўтиш қийин деб ҳисобласа, Конференциялар Лигасидаги ғалаба орқали Европа Лигасига тўғридан-тўғри йўлланма олиши мумкин.

Чемпионлар Лигасига чиқиш учун «Челси» Премьер-лигада биринчи бешликка кириши лозим. Чемпионат ниҳоясига икки тур қолган пайтда, «кўклар» бешинчи ўринда боришмоқда ва бу борада «Астон Вилла»ни қўшимча кўрсаткичлар ҳисобидан ортда қолдиришмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 16:41, 13.05.2025.
Ўқилди: 6183 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик