Кириш Регистрация

Кевин де Брёйне «Реал»га ўтиш учун маошининг 2 баравар кам бўлишига рози

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг 33 ёшли ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне номзоди Мадриднинг «Реал» клубига таклиф қилинди. Бу ҳақда "Defensa Central" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бельгиялик футболчининг агентлари Тони Кроос карьерасини якунлаганидан сўнг «Реал» марказий ярим ҳимоячига муҳтож эканлигини билади. Таъкидланишича, Де Брёйне «Реал» сафида тўп суришни истайди ва бунинг учун у ўз маошини икки бараварга камайтиришга ҳам тайёр. Ҳозирда «Манчестер Сити»да у йилига тахминан 16 миллион евро маош олмоқда, аммо у "Реал" сафида 7–8 миллион евро йиллик иш ҳақига рози.

«Реал» клуби бу таклифни ҳурмат билан қабул қилган, аммо 33 ёшли футболчининг энг яхши йиллари ортида қолган деб ҳисобламоқда.

Де Брёйне жорий мавсум якунлангач, «Манчестер Сити»ни тарк этади. У мавсум давомида барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 27 миллион еврога тенг.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:50, 13.05.2025.
Ўқилди: 3858 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.