Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг жорий мавсумда ҳимояда муваффақиятсиз ўйнагани сабабини айтди.
Чоршанба куни "қаймоқранглилар" яна дарвозани дахлсиз сақлай олмади, аммо барибир "Мальорка" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Марказий ҳимоячилар жуфтлигини ёш Рауль Асенсио ва Хакобо Рамон ташкил этди - иккинчиси 95-дақиқада ғалаба голига муаллифлик қилди.
"Кўп гол ўтказиб юбордик, аммо бунинг асосий сабаби - жароҳатлар. Бизга доим 4-5 ҳимоячи етишмасди," - деди Анчелотти матбуот анжуманида.













