Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Франциянинг «ПСЖ» клубини бошқариш таклифини рад этди. Бу ҳақда «La Gazzetta dello Sport» нашри хабар тарқатди.
Бу борада хабар мураббийнинг ўғли Пьер Филиппо Капелло ва Леонардо ўртасидаги суҳбатдан кейин маълум бўлиб улгурган. Бир неча соатлик музокаралардан кейин Капелло бу таклифни рад қилган.
«ПСЖ» Капеллога бир йиллик шартнома таклиф қилганди. 2014 йилда жамоани Арсен Венгер бошқариши кутилмоқда.