Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Собослаи: "Тўғрисини айтсам, тўпни шерикларимга оширгандим"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" АПЛнинг 37-турида "Брайтон"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Қизиллар"нинг иккинчи голини ярим ҳимоячи Доминик Собослаи киритди. Ўйиндан кейин берган интервьюсида ундан шундай ўйнашни режалаштирганми, деб сўрашди.

"Йўқ, ростини айтсам, бу пас эди. Ёлғон гапирмайман! Лекин гол урганимдан ва жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.

Албатта, ўйиндан жуда хафа бўлдик деб айта олмайман, лекин биз бу ерга ютқазиш учун келмагандик. Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ўйлайманки, биз дастлабки 70 дақиқада ўзимизни кўрсатишни, уч очкони қўлга киритишни ва уларни уйга олиб кетишни хоҳлаганимизни кўрсатдик. Лекин якунда биз жуда кучли "Брайтон" жамоасига қарши чиқдик. Тўғрисини айтсам, улар ғалаба қозонишга ҳақли эдилар, чунки якунда улар биздан кўпроқ меҳнат қилишди, биздан кўпроқ гол уришди ва улар кўпроқ нарсани хоҳлаётгандек туюлди.

Биз бу якшанба куни бор нарсамизни берамиз, чунки бу мавсумдаги сўнгги уй ўйинимиз бўлади ва ўйлайманки, мухлислар ва ҳамма бизни ўзимиз хоҳлагандек ўйнашимизни кўришга лойиқ", - деди Собослаи.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум венгер "Ливерпуль" сафида барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 11:01, 20.05.2025.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик