Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Алишер Узоқов «Истиқлол»нинг йирик ғалабасига голи билан ҳисса қўшди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчи лигасининг 17-турида «Истиқлол» сафарда «Локомотив-БФК» жамоаси меҳмони бўлди. Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида «Локомотив-БФК» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар энди «Истиқлол» рақибга имкон қолдирмади.

Учрашув бошларида майдонда тенг кураш кечди. Бундай пайтда қайси жамоа биринчи бўлиб тўп киритиб олса, руҳий устунлик ўша жамоа тарафига ўтарди. Бу ишни «Истиқлол» аъзолари усталик билан уддалашди. Аввалги турда дубл қайд этган Жавоҳир Султонов ўйиннинг 24-дақиқасида битта рақибни алдаб ўтиб, чамаси 22 метрлардан дарвозанинг пастки ўнг бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, бурчак зарбасидан сўнг Жамолиддин Нормирзаев рақиб дарвозасига бош билан гол урди. Бу вазиятда унга биринчи гол муаллифи Жавоҳир Султонов ассисентлик қилди.

Учрашувнинг 49-дақиқасида «Истиқлол»ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Ҳасан Эргашев 20-22 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Ўйинга нуқта қўювчи голни эса 75-дақиқада Алишер Узоқов пеналтидан киритди 0:4. Дарвоқе, бу Алишер Узоқовнинг мавсумдаги биринчи голи эди.

Шунингдек, узоқ муддат давомида жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмай келаётган Нодир Қўзибоев ҳам ушбу учрашувда захирадан майдонга туширилди. Шу тариқа, «Истиқлол» йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритиб, очколари сонини 20 тага етказиб олди.

Биринчи лига
17-тур.
19 июнь
ЛОКОМОТИВ-БФК – ИСТИҚЛОЛ 0:4 (0:2)
Голлар: Жавоҳир Султонов 24, Жамолиддин Нормирзаев 28, Ҳасан Эргашев 49,  Алишер Узоқов 75 (пен).
«Локомотив-БФК»: Искандар Анорқулов, Акмал Қурбоналиев, Ботир Латипов, Сергей Швирёв, Элёр Саҳодуллаев, Жасур Мирзабоев, Сардор Эргашев, Абдуборий Ғофуров, Жаҳонгир Исоқов, Жасур Акмалов, Ҳуршид Нажимов.
Захира: Камрон Баҳоутдинов, Дилшод Юлдашев, Достон Толипов, Жавҳар Ҳусанов, Жавлон Каримов, Дмитрий Клепиков, Александр Саенко.
«Истиқлол»: Отабек Холдоров, Жалолиддин Икромов, Азиз Ҳайдаров, Темур Садиров, Жамолиддин Қўчқоров, Жамолиддин Нормирзаев, Жавоҳир Султонов, Нодир Сагдуллаев, Ҳасан Эргашев, Нодир Одилов, Зафар Содиқов.
Захира: Мардон Усмонов, Нодир Қўзибоев, Азамат Розиқов, Сирожиддин Шоғуломов, Олувиддин Рашидов, Парвиз Содиқов, Алишер Узоқов.
Огоҳлантиришлар: ... - Нодир Сагдуллаев (23), Жалолиддин Икромов (44), Жамолиддин Нормирзаев (68).
Четлатишлар: Искандар Анорқулов 71,  Жасур Мирзабоев 89 ( иккинчи сариқ), иккаласи — «Локомотив-БФК»).

Ҳакамлар: Шухрат Бозоров (Косонсой), Андрей Букатин (Тошкент), Элдор Турсунов (Наманган), Игорь Гормашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов.

Манба: www.fcistiqlol.uz
Киритилди: 03:19, 20.06.2013.
Ўқилди: 6010 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.