Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қаҳрамон Асланов: «Терма жамоалар марказини тарқатиб, мураббийни алмаштириш керак»

Баҳо:
+7 | -

1) ЖЧ-2014 саралашида терма жамоамиз иштирокидан кўнглингиз тўлдими?

1. Биз учинчи босқичда 16, тўртинчи босқичда 14 очко тўпладик. Бу илгари биз ҳеч қачон эришмаган жуда яхши кўрсаткич. Бугундан туриб, мана шу циклга назар ташлаганимизда, албатта, натижадан қониқишимиз мумкин. Лекин... Бу фақат натижа, умумий қилиб олганда, мен ҳеч қандай ўсишни кузатмадим. На ташкилотчиликда, на ўйин сифатида, на савияда. Менга юқори абзацда ўзим келтирганим – тўпланган очколаримизни ҳеч ким рукач қилмасин, бу бутунлай бошқа нарсалар.

Яъни, гуруҳда ғолиб бўлмаганимиздан қатъий назар, терма жамоамиз олдинги йилларга нисбатан бир бош баланд савияга чиқдими? Терма жамоанинг келажакдаги фаолияти учун пойдевор қўйилдими? Ҳар бир позицияга бир нечтадан футболчи даъвогарлик қиладиган даражада кучли бўла олдикми? Ғалаба керак бўлган пайтда, писиниб, пайт пойламасдан, ташаббус учун курашадиган даражага чиқа олдикми? Қайси футболчи мана шу ўйинлар орқали бир бош баланд савияга чиқди ва келажакда ўзига нисбатан қатъий ишонч замин яратди? Ҳеч қандай. Биз бугун ўша Абрамов пайтидаги таркибнинг ўзига ишончсизроқ ва қўрқоқроқ варианти билан қолдик холос.

2) Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима ҳалақит берди?

2. Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқишни ният қилган ҳар қандай жамоа вужудга келган ҳар бир имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилиши керак. Майдон ичидаям, майдон ташқарисидаям.

Эронни олинг. Бу жамоа йил бошида жаҳон чемпионатига чиқиш учун жуда қийин имкониятга қолган бўлса-да, циклни кўнгилдагидек тугатиш учун жуда катта компания бошлади. Ҳар бир ўйинга алоҳида ва жиддий ёндошди, майдон ташқарисидаги деталларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ҳар бир пункт бўйича иш олиб борди. Масалан ўшандаёқ, сўнгги турда Ўзбекистон ва Қатар ўйини муҳим бўлишини хис қилди ва ўйинларни бир вақтда бошланишига эришди. Аслида сўнгги тур бир вақтда бўлиб ўтиши шарт эмасди, нариги гуруҳни қаранг. ФИФА тавсия қилди холос. Толибжоновдан кутиладиган вазифа фақат ва фақат, ФИФА нинг тавсиясига жавоб бериш ва Тошкентда 17.00 да ўйин ўтказиб бўлмаслигини баён қилиш қолганди холос. Ҳатто шу ишни ҳам эплай олмадик. Худдики, Қатар ёки Корея Эронни биз учун ютиб беради-ю, биз шунчаки, билет сотиб, мундиалга чиқиб кетамиз, деб ўйладик. Унақаси бўлмайди. 

Ёки Миржалол Қосимовнинг Сеулдаги ўйинга бўлган муносабатини олинг. Мураббий кўпроқ гол ўтказишдан қўрққанини очиқ тан олди. Агар бу гапга ишонсак, очиғи, мундиалга боришимиздан фойда йўқ. Ахир биргина ғалаба ёки дуранг бизни амалга гуруҳ фаворитига айлантирарди-ку? Бунақа муносабат билан футболчилардан “бўрилар” эмас, “шоқоллар гуруҳи”ни пайдо қиламиз-ку?

3) Энди нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

3. Терма жамоа марказини тугатиш керак. Бу марказ на Олимпия терма жамоамиз пайтида, на МТЖ га фойдаси тегмади. Майли ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаларимизга йиғинлар уюштириб юришаверсин, лекин гап муҳимроқ, жиддийроқ мусобақа ва талабларга келганида, қўлларидан ҳеч нарса келмаяпти. Марказ ташкил қилинаётганда МТЖ атрофидаги ташкилотчилик масалалари, юзлаб футболчиларнинг назоратда ушлаб турилиши ва ҳоказо гаплар айтилганди. Лекин бирортаси амалга ошмади. МТЖ потенциал номзодлари кун сайин камайиб бормоқда. Марковга ўхшаган футболчилар билан муносабатлар, қилинаётган ишлар шаффоф эмас. Ёзди-чиздилар билан шуғулланишни ор деб биладилар. Хуллас, бу марказ шу пайтгача МТЖ учун нима қилиб берганини айтсин ва чиқиб, агар марказ бўлмаганда ўша ишнинг амалга ошишининг иложи йўқлигини исботласин, майли ойлигини олаверсин.
Мураббийлар штабини алмаштириш керак. Мрржалол Қосимов қўлган келганча ҳаракат қилди, эътироз йўқ. Лекин кейинги бсоқичларда ва терма жамоамиз келажаги учун савиялироқ, кучлироқ мураббий кераклигини ҳамма тан олиши лозим. Терма жамоани бошқариш дегани фақат майдонда ва йиғинлар пайтида ишлаш дегани эмас. “Бунёдкор”гаям жабр бўлмасин.

Мен Абрамов ОТЖни МТЖ га қўшиб бошқарганида уни ёқлагандим. Сабаби, ушбу қарор остида айнан МТЖ учун фойдали бўлган жиҳат ҳам бор эди. ОТЖ ни ҳам назоратга олиш орқали, ёш ўйинчиларни кузатиш, терма жамоадаги авлодлар алмашинуви ва рақобатни кучайтириш учун жуда керак бўлган. Бу тажрибадан чет элда ҳам фойдаланишади. Қиличев, Мусаев, Ҳасанов, Зотеевларнинг терма жамоанинг потенциал ўйинчилари бўлиб борганликларинниг сабаби ҳам шу эди. Аммо клуб билан МТЖ ни, айниқса, агар клубнинг таркиби МТЖ нинг асоси бўлмаса, бирлаштириш жуда нотўғри иш бўлган. Шунинг ўзи мундиал учун бор имкониятимизни ташламаганимизни исботламоқда. Ахир клубда бош мураббий бўлган инсон қандай қилиб терма учун бор имкониятини сарфлайди? Қаерда қолди энди ўша ёшлар?

Терма жамоа мураббийи ушбу жамоа атрофидаги барча тизимни ўз қўлига олиши, ҳар бир қарорни, унинг ижросини назорат қилиши лозим. Бундай тажриба Миржалол Қосимовда йўқ, ҳеч қачон бўлмаган. У асосан ижрочи, яратилган шароитлардан балки максимал натижа кўрсата олиши билан эътибор қозонган, аммо бизга керак бўлган мураббий шароитларниям ўзига ўзи ярата олиши, талаб қила олиши керак. ЎФФ ёки Терма жамоалар маркази учун Қосимов яхши номзоддир, лекин терма ЖАМОА учун эмас. Гап фақат бизни кутиб турган плей-офф ўйинлари учун эмас. Терма жамоамиз келажаги, ундаги кутилаётган авлодлар алмашинувини амалга ошириш учун тажрибали қўлга мухтожмиз.

Менимча, юқоридаги талабларга жавоб берадиган мураббий Ўзбекистонда йўқ. Вадим Абрамовни қайтариш фикрига ҳам қўшилмайман. Терма жамоа атрофида қанақадир гуруҳбозлик, яна солиштирувлар, ортиқча босим, “ана, энди нима бўлди?” қабилидаги муносабатлар яна давом этишини истамайман. Умуман Абрамов-Қосимов айланасидан чиқиб кетишимиз керак. Федерациядан тўлиқ мустақил бўлган, жамоани бошқариб, натижага эришиб дунёга ёки ўзига бир нимани исботлашдан бошқа манфаати бўлмаган чет эллик мураббий керак. Славен Билич, масалан.

Яна бир гап.

Терма жамоага чет эллик мураббийнинг келиши футбол матбуотида ҳам қандайдир жонланишни юзага келтирса керак. Энг кўп танқид қилинган мураббийларам ҳам чет эллик Непомняший ва ярим чет эллик Абрамов бўлганди. Кўп гувоҳи бўлганман, жуда кўп журналистлар Қосимовга келганда, уни танқид қилишдан қочишади. “Кўз кўзга тушади-да” дейдиганларам бор. Амалда мунидалдан қуруқ қолган бўлсак-да, “чиройли ғалаба учун рахмат” дейишадими-ей... Ҳеч бўлмаса, шунча ақллининг ичида аҳмоқ кўриниш учун ҳам, “Истеъфо берасизми?” деб сўрашга ҳам ботина олишмайдимией... Хуллас, бу ер журналистика, бу - юртимизнинг миллий терма жамоаси! Ўзаро муносабатларга ўрин йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:07, 20.06.2013.
Ўқилди: 11952 марта.
Фикрлар: 109 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.