Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суперлига. “Пахтaкор” сўнгги дақиқаларда киритилган автогол эвазига “Хоразм”дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Хоразм” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ўтган баҳсда “шерлар” 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. 5-дақиқада Темур Исмоилов Жонатан дарвозасини ишғол қилди.


Шундан кейин ҳар икки жамоа ҳам навбатма-навбат ҳужум уюштирди. 24-дақиқада Башар Ресаннинг узатмасидан кейин Игор Сергеев “Хоразм” дарвозасини ишғол қилиб, умумий натижани тенглаштирди. Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли кечди. “Пахтакор” кўпроқ тўпни назорат қилган бўлса-да, Урганч клуби ҳам кўплаб хавфли вазиятлар яратишни уддалади. Аммо учрашув якуни арафасида “шерлар” бари-бир рақиб дарвозасини ишғол қилди. 90+8-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов томонидан узатилган тўпни Владимир Бубанья ўз дарвозасига буриб юборди. Натижада “Пахтакор” жуда муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Ушбу натижадан кейин “Пахтакор” ҳисобидаги очколар сони 18 тага етди ва улар турнир жадвалида бир поғона юқорилаб, 6-ўринни эгаллади. 12 очкоси бор “Хоразм” эса 12-поғонани банд этган.

Ўзбекистон Суперлигаси, 11-тур
25 май, якшанба
“Пахтакор” — “Хоразм” 2:1
Голлар: 0:1 — Темур Исмоилов (5), 1:1 — Игор Сергеев (24), 2:1 — Владимир Бубанья (90+8, автогол)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:49, 25.05.2025.
Ўқилди: 1522 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик