Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Роналдунинг дўсти Криштианунинг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду катта эҳтимол билан "Ан-Наср"ни тарк этади.

Саудия Арабистонида 2024/25 йилги мавсум якунланди. Криштиану Роналду тўп тепаётган "Ан-Наср" чемпионат турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

Мавсумнинг сўнгги ўйинидан сўнг португалиялик шундай деб ёзди: "Бу боб тугади. Тарихми? Ҳали ҳам ёзиляпти. Ҳаммадан миннатдорман."

Жорий йилнинг февраль ойида футболчидан интервью олган унинг дўсти Эду Агирре ҳужумчи клуб билан шартномани узайтирмаганини айтди.

"У шартномани узайтирмади. Имкониятларга очиқ," - деди Агирре.

Ўтган мавсумда Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 30 та ўйинда 25 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:19, 27.05.2025.
Ўқилди: 1208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.