Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

"Рома" Дзаньолонинг тажовузкорлиги бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

"Рома" матбуот хизмати "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Никола Дзаньоло билан боғлиқ воқеа юзасидан янги баёнот берди.

Футболчи пойтахт ёшлар жамоасининг икки футболчисини урган, шундан сўнг узр сўраган, бироқ бу фақат оғзаки жанжал эканини таъкидлаган.

"26 май оқшомида «Виола Парк» стадионида бўлиб ўтган «Рома» ва «Фиорентина» ўртасидаги Примавера ярим финал учрашувидан сўнг, Николо Дзаньоло («Фиорентина»нинг асосий футболчиси) тегишли аккредитацияга эга бўлмаганига қарамай, таниши ҳамроҳлигида «Рома» кийиниш хонасига ноқонуний равишда кириб келган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Дзаньоло маст бўлгани аниқ. У ёшлар жамоаси ўйинчиларини ғазаблантирди ва сўнг Маттиа Алмавивага мушт туширди ва Марко Литтини захира ўриндиғи томон қаттиқ туртиб юборди.

Елкасидаги жарроҳлик амалиётидан тузалиб чиққан Литти ва Алмавива тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага олиб кетилган.

"Рома" ўзининг ёш футболчиларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва Дзаньолонинг "Виола Парк"даги тажовузкор ва асоссиз хатти-ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда.

Умид қиламизки, ваколатли органлар адолатни таъминлаш ва Италия футболи қадриятларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўради", - деб ёзди «Рома» матбуот хизмати.

Киритилди: 09:39, 28.05.2025.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик