Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Максим Шацких: "Тушунарсиз пенальти эвазига гол ўтказиб юбордик"

Баҳо:
+ | -

Суперкубок ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув биз кутган даражада ўтди. Ўйиндан кейин йигитларга ўз миннатдорчилигимни айтдим. Ҳаммаси мен айтган вазифани бажаришди. Афсуски, ўйин биз хоҳлагандек якунланмади. Лекин хоҳиш ва иштиёқ билан ўйнадик. Футболчиларимизда спортчиларга хос азартни кўрдим. Бу албатта мени хурсанд қилмасдан қолмайди. Бу каби учрашувлардан кейин биз албатта яна ўсишда давом этамиз. Албатта, ютишни истагандик. Бироқ тушунарсиз пенальти эвазига гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, мухлисларимиз ҳам ўйиндан қониқиш ҳосил қилдилар. Энди чемпионатимизда танаффус бўлади. Биз ФИФА кунларидан фойдаланиб йиғин ташкил қиламиз. Икки ҳафтадан сўнг биз янада кучлироқ бўлиб қайтамиз.

Учрашувдан аввал футболчиларга чиройли ўйин учун яна нима кераклигини айтдим. Худди инглизча футбол об-ҳавоси бўлди. Ёмғир ёғди, майдон ажойиб, стадион мухлислар билан зўр атмосфера юзага келди. Супер атмосфера. Биз рақибга ҳеч бир жабҳада ютқазганимиз йўқ.

Позисион ҳужум қилишда бизда муаммо кўрмадим. Шунчаки, қисқа паслар билан ўйнаганимизда қарши ҳужумларни ўтказиб юбораётгандик. Қисқа пасларда улар бизга прессинг қилганида биз узунроқ паслар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Айтишим мумкинки, биз “Насаф”дан қўрқмадик. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда ҳатто машғулотларда унчалик кўп ишламадик. Бу борада муаммо кўрмадим. Фақат бизда муаммо шу эдики, ҳимоядан қисқа паслар билан чиқаётганимизда қарши ҳужумларни ўтказиб юборишдан чўчидик. Улар прессинг қилаётганида узунроқ паслар билан ўйнашга мажбур бўлдик. Шахсан мен узун пасларни унчалик хуш кўрмайман. Менинг услубим бундай эмас. Кейинчалик яна шунақа саволлар бўлса, кейинги ўйинларда кўрасиз ва яна батафсилроқ жавоб бераман.

Мухлисларнинг шовқини ҳар доим жамоага ижобий таъсир қилади. Бу бизга қўшимча куч беради. Шу ўринда жамоамиз мухлисларига раҳмат айтмоқчиман. Узоқ йўл босиб бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Кейинги учрашувларда уларни янада хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Ўйинчиларимизни ҳаракатларидан қониқдим. Асосий мақсадимиз лигадаги ўйинларда барқарорликка эришиш. Олдимизда ОЧЛ мусобақаси ҳам турибди ва унда муносиб қатнашишимиз керак. Ёзда таркибни бироз кучайтиришимиз лозим" - деди Шацких.

Киритилди: 10:56, 28.05.2025.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4308]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3851]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2335]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2196]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2169]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2045]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1937]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1855]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1494]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик