Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Элдор Шомуродов: “Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ”

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги БААга қарши бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

 Ҳужумчининг фикрига кўра, жамоанинг хато қилишга умуман ҳаққи йўқ:

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Жамоа бугун йиғилди. Дубайда йиғиннинг иккинчи қисмини олиб борамиз. Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман.

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Беллашувга 100 фоиз тайёрман. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 май куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубай шаҳрига учиб кетди. Темур Кападзе шогирдлари йиғиннинг иккинчи қисмини БААда давом эттиради.

Маълумот учун, БАА — Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни Абу-Дабидаги “Ал-Наҳян” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 21:00 да бошланади.

Киритилди: 10:15, 29.05.2025.
Ўқилди: 3183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.