Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ёшлар лигаси: «Бунёдкор» «Металлург»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг дастлабки ўн туридан кейин турнир жадвалида иккинчи клуб бўлиб турган «Бунёдкор» ўринбосарлари бугун 11-тур доирасида Бекободнинг «Металлург» клуби ўринбосарларини қабул қилишди.

Беллашувда Баҳодир Пардаев томонидан қайд этилган дубл Александр Мочинов шогирдларига навбатдаги 3 очкони тақдим этди.

Учрашув мезбонлар устунлиги билан бошланди ва улар Раҳим Раҳмонбердиев дарвозаси олдида бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Биринчи бўлимни чап қанот ярим ҳимоясида ўтказган Сардор Азимов 7-дақиқада икки нафар ҳимоячини алдаб утиб, қулай позицияга чиқиб бораётганида ҳимоячилар уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. 18 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Баҳодир Пардаев аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди. Қайд этиш керак, ҳужумчиниг зарбаси жонли деворга тегиб, ўз йўналишини бироз ўзгартирди.

Голдан кейин учрашув темпи анча ошди ва томонлар навбатма-навбат ҳужумга ўтишди. Очиқ футбол давомида қайсидир клуб катта ташаббусга эга бўлди дейиш қийин. Яратилган имкониятларни кўкка совуриш борасида ҳам жамоалар бир-бирларидан қолишишмади.

Иккинчи бўлимни Мочинов бирданига иккита ўзгариш билан бошлади. Учрашув дебютидаёк сариқ карточка ишлаб олган Абдуқаҳҳор Хожиакбаров майдондан олинган бўлса, ўнг қанотда ҳаракат қилган Алибобо Раҳматуллаев ўрнига чап қанот вакили Сардор Рашидов туширилди. Биринчи бўлимни чап қанотда ўтказган Сардор Азимов эса мазкур ўзгаришдан кейин ўнг қанотни эгаллади.

Мазкур ўзгаришлар 54-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Миржамол Қосимов шериги Сардор Рашидовга зарба бериш учун имконият яратиб берди. Дарвоза томон йўлланган кучли зарба йўналишини эса ҳар эхтимолга қарши Баҳодир Пардаев боши билан ўзгартириб, дарвозабонни чалғитди ҳамда ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Бу гол ўйиндаги сўнггиси бўлди ҳамда «Бунёдкор» ўринбосарлари ўз очколари сонини 28тага етказиб олишди.

«БУНЁДКОР» - «МЕТАЛЛУРГ» 2:0 (1:0)
Голлар: Баҳодир Пардаев (8, 54)
«Бунёдкор»: 25. Мурод Зухуров, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (8. Ҳуршид Ғиёсов 45), 3. Хасан Асқаров, 4. Миржамол Қосимов (15. Миразиз Жалолов 65), 5. Жавлон Мирабдуллаев, 6. Азиз Мамазоитов, 9. Аҳрор Умаржонов (18. Нодир Отажонов 52), 13. Зокир Нурматов, 14. Алибобо Раҳматуллаев (21. Сардор Рашидов 45), 19. Баҳодир Пардаев (10. Тимур Аюпов 57), 20. Сардор Азимов (11. Шерзод Мусаев 77)
«Металлург»: 35. Раҳим Раҳмонбердиев, 2. Нозим Эсонов (14. Дониёр Ашуров 78), 3. Жасур Аҳмедов (18. Зуфар Акбаралиев 78), 4. Лазиз Нуриддинов, 5. Нурхон Тўйчибоев (10. Сирожхон Тошпўлатов 55), 6. Мансуржон Нуралиев (12. Улуғбек Почаумаров 64), 7. Музаффар Турсунов (Исломбек Бойтўраев 45), 11. Саиджон Абдужабборов (19. Омадхон Нишонов 72) 15. Алишер Зиёвуддинов, 17. Сардор Иномжонов, 22. Никита Свиридов
Огоҳлантириш: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (9), Жавлон Мирабдуллаев (76)
20.06.2013. «Бунёдкор» футбол мактаби майдони. 54 томошабин.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 16:02, 21.06.2013.
Ўқилди: 3291 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.