"Милан" спорт директори лавозимига тажрибали Игли Тарени қабул қилди ва у тезда Массимилиано Аллегри билан музокаралар олиб борди.
"Милан"нинг собиқ устози Фабио Капелло бу ҳақда гапирди.
"Ишончим комилки, Аллегрининг қайтишида ҳал қилувчи сўз Тарега тегишли бўлган. У тажрибали ва малакали мутахассисга ишонишга қарор қилди.
Ўйлайманки, "Милан"да энди ўтган мавсумдаги инжиқликлар қолмайди", - дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.













