Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

"ПСЖ"га нисбатан нега симпатия кучайди?

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол эксперти Қаҳрамон Асланов "ПСЖ"га нисбатан мухлисларнинг ортиб бораётган меҳри ҳақида гапирди. 

"Бир жамоага симпатия қачон уйғониши мумкинлигини ўйласам, масалан, «ПСЖ»ни олинг, негадир уларни аввалгидек ёмон кўришмаяпти, унинг мухлислари пайдо бўляпти, жиянларим компютер ўйинларида танлаб ўйнаётганини кўраман. Қизиғи, бундай мухлислик Месси, Неймарлар ўйнаб юрганда эмас, бу мавсумда пайдо бўлгандек. Аслида, Мессию Неймарлар айнан шунинг учун олиб келинмаганмиди?

Формула бошқача. Агар бир жамоада юлдузлар айнан ўша ерда ўйнаб юлдузга айланса, муваффақият шу бўларкан. Ҳозирги Барколя ва Дуэдан тортиб, Дембеле, Витиня, Мендешлар айнан «ПСЖ»да шу даражага чиқишди.

Месси ва Неймар зўр даврини «Барселона»да ўтказишди, аввалгилар Златан, Кавани, Пасторе, Бекҳэм ва бошқалар ҳам шу, Парижга фақат футбол учун келмагани билинарди. Мухлис зоти сунъийликни ёмон кўради, шунинг учун ҳам ҳозирги «ПСЖ»ни кўпроқ яхши кўришяпти.

Аслида худди шу таърифга «Интер» ҳам тушади. Жамоага ҳеч қачон бу даражага бошқа жойда чиқмаган ёки Мхитарян, Дармиян каби омади юришмаганлар йиғилган. Уларнинг ғалабаси ҳам гўзал ҳикоя бўлиши шубҳасиз", – деди Асланов.

Киритилди: 22:17, 31.05.2025.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.