"Лацио" марказий ҳимоячиси Марио Хила "ПСЖ" клуби қизиқишига тушди.
Франция гранди ёзги трансфер ойнасида испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Diario AS хабарига кўра, "Лацио" футболчи учун 40 миллион евро сўрамоқда. Маблағнинг ярми марказий ҳимоячи Италияга кўчиб ўтишдан олдин ўқиган "Реал Мадрид"га тушади.
Марио Хила ўтган мавсумда римликлар сафида 43 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Transfermarkt маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчининг нархи 28 миллион евро.













