Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Файзуллаев: "Янги позицияга кўникиб олишга ҳаракат қилдим"

Баҳо:
+ | -

ЦСКАнинг умидли футболчиси Аббосбек Файзуллаев журналистлар билан суҳбатда мавсумга ва ўз ўйинига баҳо берди.

"Бу менинг Россиядаги биринчи совриним бўлгани учун ҳам аҳамияти жуда катта. Ғалаба йўлида кўп нарсани енгиб ўтдик, жуда оғир ўйинлар бўлди, айниқса, “Зенит”га қарши баҳс. Ўша беллашувда биз пенальтилар сериясида зафар қучдик. Биз бу кубокка муносибмиз, деб ўйлайман.

Бу мавсумни шахсан ўзим учун ўтган йилгига солиштирганда ёмон баҳолайман. Бултур самардорлик бўйича бешта гол ва 14 та ассист қайд этгандим. Бу гал бу кўрсаткич 3+8 кўринишида бўлди.

Мавсумнинг иккинчи қисмида майдондаги позициям ўзгарди ва пасайиш биринчи навбатда шу билан боғлиқ. Ўзгариш ўз таъсирини кўрсатди. Мавсум жуда яхши бошланганди, кейин ўрним ўзгарди.

Натижада статистик кўрсаткичлар аввалгидек бўлмади, лекин мен янги позицияга кўникиб олишга ҳаракат қилдим", - деди Аббосбек Файзуллаев.

Киритилди: 11:20, 03.06.2025.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.