Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Ямал «Олтин тўп» учун курашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўйин ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал Миллатлар Лигаси ярим финалида Испания ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин арафасида йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» соврини ҳақида фикр билдирди. Испаниялик футболчига кўра, ушбу мукофот учун асосий рақобатчилардан бири француз ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.

— Сиз ким учун овоз берасиз: мавсумнинг энг яхши футболчисигами ёки пайшанба куни ғалаба қозонадиган жамоа ўйинчисигами?
— Менимча, Дембеле йил давомидаги энг яхши футболчи бўлди, лекин ҳар кимнинг бу борада ўз қараши бор. Пайшанба куни ғалаба қозонишимизга ишонаман. Бироқ ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, мен йилнинг энг яхши футболчисига овоз бераман.

Агар пайшанба куни биз — мен ва Дембеле хоҳлагандек бўлмаса, унда кимга овоз берасиз? Якшанба куни (финалда) ўйнайдиган футболчигами? Менимча, «Олтин тўп» йилнинг энг яхши футболчисига берилиши керак. Агар одамлар ҳаммасини пайшанба кунги ўйинга боғлаб қўймоқчи бўлса, шундай бўла қолсин, — дея Ямалнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Франция ўртасидаги ўйин эртага бўлиб ўтади. Учрашув 00:00 да бошланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:45, 04.06.2025.
Ўқилди: 5225 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.