Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

"Бавария" Канададан норози

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Альфонсо Дэвиснинг жароҳати сабабли, Канададан норози.

"Бавария" ва канадалик ҳимоячи 26 март куни КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси 3-ўрин учун АҚШга қарши ўйинда (2:1) ўзининг кесишган боғламларини йиртиб олганди.

Кейинроқ Дэвиснинг агенти Недал Хуосе жароҳатда терма жамоа мураббийлар штабини айблади: "Альфонсо ўйнамаслиги керак эди, аммо мураббий унга босим ўтказди ва мана натижа. Миллий терма жамоа футболчилар билан яхши иш олиб бориши керак".

"Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дрезен клуб қонуний чоралар кўриш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.

"Жорий йилнинг март ойида миллий терма жамоа сафида ўтказилган ўйинда Альфонсо Дэвиснинг хоч бураги ёрилиб кетганидан сўнг, "Бавария" Канада футбол ассоциацияси вакиллари билан футболчининг жиддий жароҳати ҳолатлари юзасидан кенг кўламли музокаралар олиб борди.

Мюнхендаги йиғилишда "Бавария" бош директори Ян-Кристиан Дризен Канада футбол ассоциацияси Альфонсо Дэвисни ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини аниқ айтди. Барча миллий футбол ассоциациялари сингари, Канада ҳам ўз ўйинчиларининг соғлиғини биринчи ўринга қўйиш мажбуриятига эга.

"Бавария" ФИФА ҳимоя дастури доирасида Альфонсо Дэвисни йўқотгани учун молиявий товон олади. Ушбу компенсация миқдори аниқланиши керак. Ян-Кристиан Дрезен "Бавария" билан шартнома бўйича ўйинчиларнинг миллий ассоциациялари билан алоқаларни кучайтиради ва улар жароҳат олган тақдирда ҳимоя бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари зарурлигини таъкидлайди", - дейилади "Бавария" баёнотида.

Киритилди: 22:05, 04.06.2025.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.