Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Оскар Де Ла Хойя Райан Гарсияга маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -
Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси раҳбари, собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя машҳур америкалик боксчи Райан Гарсияга маслаҳат берди.

У Гарсияга фаолиятини вақтинча тўхтатишни ва жароҳатларидан тўлиқ қутулиб, фақат 2026 йилдан бошлаб жангларга қайтишни маслаҳат берди.

"Яқинда у операция қилдирди. Энди елкасини текширтирмоқчи. Мен Райан бир йиллик таътил ҳақида ўйлаб кўришини истардим. У ўзини яхши ҳис қилиши учун фикрларини барқарорлаштириши керак. У ҳеч нарсани йўқотмайди. Унинг жароҳатлари бор ва уларни даволаш керак.

Янада муҳимроғи — у ўз ҳаётини йўлга қўйиши лозим. Мен бундай вазиятларни бошдан кечирганман. Деярли барча унга нималарнидир маслаҳат беряпти, у эса шошилиб ҳаммасига жавоб қайтармоқчи. У тин олиб, ортга қадам ташлаган ҳолда ҳаётини таҳлил қилиб чиқиши керак. Бу менинг шахсий фикрим. Умид қиламанки, бир йиллик танаффус олади ва менинг гапимни эшитади", — дейди Оскар The Ring нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия ўзининг сўнгги жангини 2025 йил май ойида ўтказган ва унда Роландо Ромерога ҳакамлар қарори билан ютқазганди.

Киритилди: 23:55, 05.06.2025.
Ўқилди: 1069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик