Кириш Регистрация

Тер Штеген "Барселона"га қарши жангга киришга тайёр

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўз жамоаси раҳбариятидан жуда норози.

Sport.es нашри хабарига кўра, дарвозабон мураббийлар штабидан уни Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га қарши ўйинда майдонга туширишни талаб қилганида кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни бузганини айтган маълумотлар сизиб чиққанидан ғазабланган.

“Барселона” яқин орада тер Штегенни сотмоқчи ва унинг ўрнига “Эспаньол”дан Жоан Гарсияни қўлга киритмоқчи. Шунга қарамай, немис ўз клубига қарши урушга киришга тайёр. Марк-Андре билан 3 йиллик шартнома тузилган ва у жамоани тарк этиш ниятида эмас.

Киритилди: 14:38, 08.06.2025.
Ўқилди: 2936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.