Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

7-14 июнь кунлари JLA ЎзПФЛ фаолиятини ўрганади

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ хабар берганимиздек, Жаҳон футбол лигалари раҳбарияти 7-14 июнь кунлари Тошкентда бўлади. Ташкилотнинг Лигаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Станислав Штипков Тошкентга етиб келган бўлиб, 8 июнь санасидан бошлаб мутахассис Лигада ўрганиш ишларини бошлайди.

Бунда эътибор қаратиладиган масалалар:

-  футбол клубларини лицензиялаш жараёни;

-  телетрансляцияларни амалга ошириш механизми;

-  Лиганинг маркетинг сиёсати;

-  медиа ва коммуникация стратегияси;

-  стадионлар инфратузилмаси;

-  мусобақалар ўтказиш тартиби;

-  лига бошқаруви механизми;

-  Ассоциация ва Лига ўртасидаги муносабатлар.



Юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича Штипков Лиганинг шу масалалар бўйича масъул вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади ва ўрганиш ишларини олиб боради. Бу борадаги ютуқ ёки камчиликлар бўйича ҳисобот тайёрлайди.

JLA 2025 йилдан бошлаб Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга туширган бўлиб, Ўзбекистон мазкур дастурнинг илк иштирокчисига айланмоқда. Эндиликда JLA ҳар йили битта Лигани мазкур дастур иштирокчиси сифатида саралаб олади ва ўрганишлари хулосасини йиллик ҳисоботларида акс эттиради.

Маълумот учун, ЎзПФЛ Жаҳон футбол лигалари ассоциациясига 2023 йилдан бошлаб расман аъзо ҳисобланади. Ҳозирга қадар Лига ташкилотнинг йилда бир марта ўтказиладиган 3 та форумида иштирок этган: Дубай (2022), Варшава (2023), Қоҳира (2024). 2025 йилги форумга Афина шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ JLAнинг Марказий Осиё ҳамда МДҲ мамлакатларидан ягона аъзоси ҳисобланади.   

Жаҳон лигалари ассоциацияга бугунги кунда 47 та Лига аъзо ҳисобланади. Улар билан қуйида танишиш мумкин.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:51, 08.06.2025.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.