Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ЖЧ-2014 саралаши якунлари. Навбат холис статистикага

Баҳо:
+ | -

Ҳамкоримиз uzfootball.uz сайтининг ўз твиттерида маълум қилишича, Ўзбекистон Осиёда ЖЧ-2014 саралаш кампаниясини умумий ҳолда олганда энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлган.

Терма жамоамиз иккинчи босқичдан курашга киришди ва шу кунгача 11 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда, 36 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Тўплар нисбати - 26:7.

ЖЧ-2014нинг Осиёдаги ҳаракати норасмий жадвали қуйидагича кўриниш олган:
1. Ўзбекистон - 36 очко
2. Эрон - 34
3. Австралия - 28
4. Япония - 27
5. Ж.Корея - 27

Терма жамоамизнинг бу сафарги ЖЧ саралашидаги тўпурари Баҳодир Насимов бўлди - 4та гол. Шунингдек, Александр Гейнрих, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоевлар ҳисобида 3тадан гол бор бўлса, Одил Аҳмедов 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Осиёдаги тўпурар эса Япония терма жамоаси аъзоси Шинжи Оказаки бўлган - 8та гол. Ундан кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар 7та гол билан эгаллашган: Аҳмад Хайёл, Хасан Абдулфаттоҳ, Юнус Маҳмуд, Винх.

Ўзбекистон терма жамоаси, шунингдек, сафарда ўтказган ўйинларда ҳам ҳаммадан кўп очко жамғарган - 19. Меҳмонда термамиз 6 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган, тўплар нисбати 9:2ни ташкил этмоқда. Ушбу жиҳатдан Осиё саралаши жадвали мана бундай:
1. Ўзбекистон - 19 очко
2. Эрон - 17
3. Япония, Австралия, Ироқ - 11
6. Ж.Корея - 9.

Энди уйдаги учрашувлар натижаларидан келиб чиқиб жадвал тузсак:
1. Иордания - 19 очко
2. Ж.Корея - 18
3. Эрон, Ўзбекистон, Австралия, Уммон - 17

Яна бир факт, биз Эрон билан биргаликда саралашда энг кам гол ўтказиб юборган жамоа бўлдик - 16 ўйинда 7 гол.

Шунақа гаплар. Шундай устунликларга эга бўлиб ҳам ЖЧга чиқмаслик мумкин, ха, буни биз исботлаб беряпмиз...

Манба: www.twitter.com/uzfootballuz
Киритилди: 23:36, 22.06.2013.
Ўқилди: 11013 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик