Мадриднинг "Реал" клуби "Ривер Плейт" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно трансферини келишиб олди.
Ўсиб бораётган юлдуз клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Ривер Плейт" сафида иштирок этади, "қаймоқранглилар" сафини эса август ойида, 18 ёшга тўлганида тўлдиради. Журналист Херман Гарсия Грованинг маълум қилишича, Мастантуононинг "Реал" билан шартномасида 1 млрд евро товон пули кўрсатилган. "Қироллик клуби" футболчи учун 15 млн евродан учта тўлов билан 45 млн евро тўлайди.
Франко Мастантуоно оғзаки келишувга эришган "ПСЖ"га ўтиши мумкин эди, аммо якунда Мадрид гранди фойдасига танлов қилди.













